Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:52

Таниқли озарий ҳуқуқ фаолларига мамлакатдан чиқиш изни берилди


Озарбайжонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Лайло Юнус ва унинг турмуш ўртоғи Ориф Юнус мамлакатдан чиқишга руҳсат берилиши ортидан бугун Холландияга етиб келишди.

Уларни қизи Динора Юнус Амстердам аэропортида кутиб олди.

Август ойида Боку суди Лайло Юнусни 8¸5 йилга ва унинг турмуш ўртоғи Ориф Юнусни 7 йилга иқтисодий жиноятларда айбдор деб топиб¸ озодликдан маҳрум қилган эди.

Ориф Юнус соғлиғи ёмонлашгани туфайли 12 ноябрь куни озодликка чиқарилган эди.

Халқаро босимлар ортидан Лайло Юнус ҳам декабрь ойида озод этилган, лекин уларга мамлакатдан чиқиши тақиқлаб қўйилганди.

XS
SM
MD
LG