Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:32

Тошкентда анҳорга чўкиб ўлган ўқувчининг жасади қидирилмоқда


Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ёнидаги Бўзсув анҳорида пойтахт коллежларидан бирининг ўқувчиси 17 яшар ўсмир чўкиб ўлди.

Gazeta.uz хабарига кўра, воқеа 3 кун аввал содир бўлган ва ғаввослар ҳануз ўсмирнинг жасадини анҳордан топа олмаяпти.

“Уч кун мобайнида ғаввослар воқеа содир бўлган жойдан бир километргача масофада анҳорнинг туби ва қирғоқларини текшириб чиқишди, аммо жасад ҳалигача топилгани йўқ. Ғаввослар ишини сувнинг тўлалиги ва тезоқар экани қийинлаштирмоқда”, деб ёзди нашр ўз манбаларига таянган ҳолда.

Гувоҳларга кўра, ўқувчи сувга чўккан пайти унинг ёнида беш нафар дўсти бўлган, лекин улар шеригининг чўкканини кўриб, воқеа жойида қочиб кетишган.

Сувга чўккан ўсмирнинг қирғоқда қолган кийимларини ўткинчи йўловчилардан бири топиб олгач, воқеа бошқаларга маълум бўлади.

XS
SM
MD
LG