Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:10

OzodlikOnline: ШҲТ саммити учун Тошкентни "қамал" қилиш мақсадга мувофиқми?


Ички ишлар ходимлари танаффуссиз ишлаб руҳан ва жисмонан чарчаганларидан шикоят қилишмоқда
Ички ишлар ходимлари танаффуссиз ишлаб руҳан ва жисмонан чарчаганларидан шикоят қилишмоқда

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 23-24 июнь кунларига белгиланган саммитидан аввал Тошкент шаҳрида фуқаролар ҳаракатланишига жиддий чекловлар қўйилгани кузатилмоқда. ШҲТ саммити учун Тошкентни "қамал" қилиш мақсадга мувофиқми? OzodlikOnline эшиттиришининг 14 июнь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган сонида ана шу ҳақда гаплашамиз.

Жонли мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари, шунингдек, WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420.724.971.539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.

Тошкентда 23-24 июнь кунлари ўтказилиши белгиланган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити олдидан расмийлар мисли кўрилмаган чораларни жорий этди. Олти давлат раҳбари иштирок этадиган йиғинидан 10 кун олдин Ўзбекистон пойтахтига кириш йўллари қаттиқ назоратга олиниб, вилоятликлар киритилмай қўйди.

Тошкент ичида ҳам фуқароларнинг ҳаракатланиши жиддий чеклана бошлагани кузатилмоқда. Тошкентда пропискаси бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари милиция ходимлари тарафидан ушланиб, махсус ҳибсхоналарга олиб борилмоқда. Саммит иштирокчилари машиналари ўтиши мумкин бўлган йўллар назоратга олинмоқда.

OzodlikOnline: ШҲТ саммити учун Тошкентни "қамал" қилиш мақсадга мувофиқми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:36:04 0:00

Бу аснода куч ишлатар идоралар ходимлари казарма ҳолатига ўтказилди. Ички ишлар ходимлари танаффуссиз ишлаб руҳан ва жисмонан чарчаганларидан шикоят қилишмоқда. Милиция ходимлари етишмасдан, Тошкентдаги ўт ўчириш хизматлари ҳам шаҳарни "қамал" қилиш мақсадида сафарбар этилди.

Тошкент саммитига ШҲТга аъзо давлатлар президентларидан ташқари Ҳиндистон ва Покистон раҳбарлари ҳамда кузатувчи мақомига эга мамлакатлар вакилларининг келиши кутилмоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:01 0:00
Бевосита линк

Лекин шунга қарамасдан, битта саммитни деб бутун бошли шаҳарни "қамал"га олиш қанчалик мақсадга мувофиқ?

OzodlikOnline эшиттиришининг навбатдаги сонида ана шу ҳақда гаплашамиз.

14 июнь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган интерактив мулоқотда Сиз ҳам қатнашинг.

Жонли мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари, шунингдек, WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420.724.971.539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG