Линклар

Шошилинч хабар
20 Oktabr 2026, Toshkent vaqti: 02:28

ШҲТ президентлари келди - Тошкент ички-ташқи чегарасини тўлиқ ёпди

Тошкент саммитнинг илк кунида:

- 23 июнь куни ШҲТ саммитига келган президентларни бир-бир қарши олган пойтахт марказида эрталабки соат 10дан автотранспорт, соат 13дан жамоат транспорти қатнови чекланди;

- аксар ташкилот ходимларига икки кунлик таътил берилди. Ҳокимият органлари, банк, шифохона, поликлиника ва маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг бир қисми ишга чиқди;

- шаҳар марказидаги умумий овқатланиш муассасалари, хусусий дўконлар ҳам ёпилди. Уларнинг эшикларида "икки кунлик таътил"га чиқилгани ҳақида эълонлар осилди;

- шаҳардаги бозорлар ҳаммаси аввалги режимда ишлади. Ҳатто, олий даражадаги меҳмонлар қолаётган марказга Олой бозори очиқ турди;

- кечга яқин пойтахтнинг марказий кўчаларида пиёдалар қатнови ҳам чекланди. Кўчаларда ИИВ ходимлари сони аввалгидан сезиларли равишда оширилди;

- куннинг биринчи ярмида шаҳарга Тошкент вилоятининг Қибрай, Чирчиқ ва Тўйтепа туманларидан кирувчи йўллар ёпилди, чиқиш йўллари очиқ қолди. Куннинг иккинчи ярмида эса кириш-чиқиш тўлиқ ёпилди;

- шунингдек, 20 июнь кунидан буён Ўзбекистоннинг Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан чегаралари ёпиқлигича қолмоқда. Чегараларнинг 25 июндан очилиши айтилган.

13:53 22.6.2016

Ҳаст Имом масжиди ёпилган

Тошкентдаги Ҳаст Имом масжиди Шанҳай Ҳамкаорлик Ташкилоти саммити қатнашчилари келиши сабаб вақтинча ёпилган. Озодлик манбаларига кўра, масжидга намоз ўқигани келиши кутилаётган ШҲТ меҳмонлари хавфсизлигини ўйлаб у ерга маҳаллий аҳоли қўйилмаяпти.

14:21 22.6.2016

14:31 22.6.2016

Тошкентнинг марказий кўчалари машиналардан тозаланмоқда

​

Тошкентнинг “президент трассаси”, трассага яқин ҳудудлар ва президент резиденцияси жойлашган кўчалар машиналардан тозаланмоқда. Facebook тармоғидаги Водители Ташкента гуруҳи фойдаланувчилари пойтахтлик ҳайдовчиларга машиналарини кўчаларга қўйиб кетмасликлари ҳақида огоҳлантирмоқда.

14:45 22.6.2016

Тошкент кўчаларига минглаб милиция ходими ташланган

Тошкентнинг марказий кўчалари, Трактор заводи ва Яланғоч массивидаги ҳар бир кўп қаватли уй ҳовлисида камида 2-3 нафардан милиционер навбатчилик қилмоқда.

Давомини ўқинг

​
XS
SM
MD
LG