Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:06

Қулатилган Аҳмадбой “пирамидаси”дан ким фойда кўрди?


Аҳмадбой қиссасидан қандай ҳисса чиқади? Бу оддий лохотрончининг тугатилишими ëки молиявий схемалар кўмагида тадбиркор бўлмоқчи бўлган “сахий ва инсофли бой"нинг “ёмон СНБ тарафидан“ тагига сув қуйилганими? Бу ва бошқа саволларни Қурултойда муҳокама қилдик.

Озодлик ихтиëрида Аҳмадбой вакили ва унинг мижози деб иддао қилинган икки кишининг ўзаро суҳбати аудиоси мавжуд. Озодлик бу суҳбатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлай олмайди. Аммо бу аудиони етказган манбанинг ишончли эканини инобатга олиб, Озодлик тасманинг ҳақиқий эканлигига ишонишга сабаб бор деб билди. Бу суҳбатда Аҳмадбойнинг акахонлари "бетон каби" мустаҳкам эди, деган жумла бор. Бу гап Ўзбекистон раҳбариятидаги қудратли мулозимлар Аҳмадбойга соябон бўлганлиги ҳақидаги тахминларга асос беради.

Ўзини Аҳмадбой дея атаган кишидан Озодликка келган мактубда “Тадбиркор чет эл матбуоти қурбони бўлгани“ иддао қилинади.

Шу ўринда Аҳмадбойни сўз эркинлиги қулатдими ëки МХХми деган савол туғилди.

Аҳмадбой воқеаси яқин ўтмишда молиявий пирамида қурган МММ асосчиси Мавроди қисматининг такрорими? Пирамидалар қачон ва қандай вазиятда қад ростлайди? МММ тузилган 1989 йил СССР таназзули арафаси эди. МММдан икки йил ўтиб СССР қулади.

Қурултой: Аҳмадбой "пирамидасидан" ким фойда кўрди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:42:10 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG