Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:20

Россиянинг СУ-24 учоғини уриб туширган турк учувчилари ҳибсга олинди


Туркия ҳукумати, ўтган йил ноябрида Сурия-Туркия чегарасида Россия бомбачи учоғининг уриб туширилиши ҳодисасига алоқадорликда гумон қилиб, икки учувчини ҳибсга олган.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Туркия ҳукумати мулозимига таяниб хабар қилди.

Аввалроқ Анқара ҳокими Мелиҳ Гўкче CNN Turk телеканалига 16 июлга ўтар кечаси Туркияда амалга ошмаган ҳарбий тўнтариш иштирокчилари орасида Су-24 бомбачи учоғини уриб туширган учувчи бўлганини айтганди.

2015 йилнинг 25 ноябрида турк қирувчи учоғи Сурияда ҳаво амалиётида иштирок этган Россиянинг Су-24 бомбачи учоғини уриб туширганди.

Натижада россиялик учувчи ҳалок бўлди.

Анқара Россия учоғи Туркия ҳудудига учиб кирганини билдирди.

Россия эса бу баёнотни рад этди.

Россиялик учувчи ўлими икки мамлакат муносабатларинининг ёмонлашувига олиб келди.

Москва Анқарадан кечирим сўрашни талаб қилди ва Туркияга нисбатан санкция киритди.

2016 йил июнь ойи охирида Туркия президенти Эрдўғон россиялик учувчи оиласидан кечирим сўрагач, Владимир Путин сайёҳларга Туркияга боришига изн берди.

Аммо Туркиянинг қатор маҳсулотларига Россия киритган эмбарго ҳамон сақланиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG