Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:08

Тошкент метросида "аксилтеррор ҳарбий ўқув машқлари" ўтказилди


5-6 август кунлари Тошкент шаҳри метросида "аксилтеррор ҳарбий ўқув машқлари" ўтказилди.

Машқларда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий Хавфсизлик хизмати ва бошқа идоралар қуролли бўлинмалари иштирок этгани расмий матбуотда хабар қилинган.

Кучишлатар тизимлар метрода террор хавфи юзага келган пайтда қандай ҳаракат қилиш сценарийсини машқ қилинганлар.

Тошкент метросидан кунига ўн минглаб йўловчи фойдаланади.

2011 йилда Бош вазир Шавкат Мирзиëев қарори билан Тошкент метрополитенидан тижорий рекламалар олиб ташланган¸ 2013 йилдан эса¸ поездларнинг бўм-бўш деворларига аҳолини террорчиликдан огоҳ бўлишга даъват қилувчи матнлар ëпиштирилган эди.

XS
SM
MD
LG