Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:06

Москвадаги ёнғин қурбонлари жасадлари Қирғизистонга олиб келинди


Москва шаҳридаги ёнғинда ҳалок бўлган 14 Қирғизистон фуқаросининг жасади мамлакатга олиб келинди. Жасадлар ортилган икки самолёт 29 август куни кеч Ўш ва Бишкек шаҳарларига қўнди.

Қирғизистонда 29 август мотам куни деб эълон қилинган эди.

Президент Алмазбек Атамбаев имзолаган фармонга биноан, мотам куни мамлакат бўйлаб байроқлар туширилди ва кўнгилочар тадбирлар бекор қилинди.

Мотам куни яна 27 август куни автомобиль авариясида ҳалок бўлган 9 қирғизисотнлик ҳам хотирланди.

Атамбаев бу икки фожиани “барчамиз учун қайғули йўқотиш” дея баҳолани.

Президент яна маҳаллий расмийларни ҳалок бўлганлар оилаларига ёрдам кўрсатишга чақирди.

Москва шаҳрида эса шаҳар аҳолиси Қирғизистон элчихонаси олдига гулчамбар қўйиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилишди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат расмийлари бу ҳолни яқиндан кўриб чиқишини ҳамда фожиа учун масъуллар жавобгарликка тортилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG