Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:29

Вашингтон Ўзбекистон муносабатлар барқарорлиги тарафдори эканлигини айтмоқда


АҚШ нинг юқори мулозимли дипломати гапига қараганда, Ўзбекистон Америка Қўшма Штатлари билан барқарор муносабатларни қўллаб-қувватламоқчи, ваҳоланки у мустақиликка эришилганидан кейин раҳбариятнинг биринчи бор алмашиши босқичидан ўтаётган бўлса ҳам.

АҚШ Давлат департаментидаги Марказий Осиё масалалари бўйича Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Дэниел Розенблюм Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан Тошкентда бўлиб ўтган учрашувидан кейин баёнот билан чиқди.

"Комилов билан бўлган учрашувим вақтида у икки томонлама муносабатларда барқарорликка эришиш борасида кучли истаги борлигини изҳор қилди, шунинг учун мен унинг гапларига муҳим хабар сифатида қарадим ", – деди Розенблюм.

Бу АҚШ дипломатининг президент Ислом Каримовнинг ўтган ҳафтадаги вафотидан кейинги биринчи ташрифидир. "Мен президент Каримовнинг вафоти муносабати билан ўз таъзиямни билдирмоқчиман, шунингдек Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга нисбатан бизнинг ўзгармас содиқлигимизни кўрсатмоқчиман ", – деб хабар қилди журналистларга Розенблюм.

Шунингдек у шундай деди: "Бирорта мамлакатнинг раҳбариятидаги ҳар қандай ўзгариш мураккаблик келтириб чиқаришини биз биламиз, бироқ бундай ўтиш даврлари мамлакатлар учун бир-бирига мослашув ва алоқаларни мустаҳкамлаш йўлларини топиш имкониятини беради».

XS
SM
MD
LG