Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:31

Мирзиёев Мирзо Улуғбек туман ҳокими ва милиция бошлиғини ишдан олди


Ўзбекистон муваққат президенти ва Бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шомансур Аҳмедов ва ушбу туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Саидакбар Пўлатовни ишдан бўшатди. Шунингдек, Мирзиёев мазкур туман прокурори Тимур Нормуҳаммедов билан туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари Абдурауф Каримовга жиддий огоҳлантириш берди.

Муваққат президент Мирзиёев бу ҳақдаги қарорини 18 сентябрь куни Юнусобод тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳри ва туманлари мутасаддилари билан ўтказилган йиғилиш пайти эълон қилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида эълон қилинган хабарга кўра, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шомансур Аҳмедов ва Ички ишлар бўлими бошлиғи Саидакбар Пўлатов ​“Иш фаолиятида мунтазам қолоқлик ва жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун" лавозимидан олинган.

Бош вазир Шавкат Мирзиëев Ўзбекистон президенти ваколатларини вақтинча қўлга олганидан бир ҳафта ўтар-ўтмас ўз командасини туза бошлади.

13-14 сентябрь кунлари Мирзиёев икки ўринбосарини "янгилади"¸ бир вазирни алмаштирди¸ Бош прокурорга янги ўринбосар тайинлади.

Шунингдек, Мирзиёев Ички ишлар вазирининг муовинлари ҳамда айрим вилоятларнинг ички ишлар бошқармалари бошлиқларини ишдан олиб, ўрнига бошқа одамларни тайинлади.

Бутун мамлакат бўйлаб вертолётда айланаётган Мирзиёев борган жойида албатта мулозимларни ишдан олиш ва уларга жиддий огоҳлантириш бериш билан шуғулланаяпти.

XS
SM
MD
LG