Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:36

Раҳмон ва Комилов сув-энергетика ҳамкорлиги ва икки давлат ўртасидаги аҳоли қатновини яхшилашга келишди


Rahmon with Komilov
Rahmon with Komilov

Тожикистон президенти билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўртасидаги учрашувда сув-энергетика ва транспорт логистика соҳалари, шунингдек фуқароларнинг ўзаро борди-келдиси билан боғлиқ масалалар фаол ва конструктив ҳамкорлик талаб қиладиган масалалар эканлиги таъкидланди, дейилади Тожикистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Имомали Раҳмон Тожикистон пойтахти Душанбега амалий сафар билан келган Абдулазиз Комилов билан 29 сентябрь куни учрашди.

Бу ҳақда хабар қилган Тожикистон президенти матбуот хизматига кўра, ”томонлар ўртасидаги конструктивизм руҳида ўтган мулоқот чоғида тожик-ўзбек муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболининг барча жиҳатлари, шунингдек, алоқаларни тобора кенгайтириш йўллари муҳокама қилинган”.

Айтилишича, томонлар икки давлат ўзаро алоқаларида кейинги пайтда кузатилаётган ижобий тендецияларни, жумладан товар айирбошлаш кўламининг ортганини, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ишининг жонланганини қониқиш билан эътироф этдилар, шунингдек, доимий сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда олий ва юқори даражалардаги мулоқотнинг муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашув чоғида икки қўшни давлат ҳамкорлигининг маданий-гуманитар жиҳатини амалда жонлантириш бугунги куннинг реал эҳтиёжи эканлигига эътибор қаратилди, дейилади хабарда.

Тожикистон президенти матбуот хизматига кўра, томонлар минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилар экан, ўз эътиборларини минтақа хавфсизлиги Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг асосий шарти эканлигига қаратган.

Томонлар икки давлатнинг томирлари тарих қаърига бориб тақаладиган муштарак маънавий қадриятлар, дўстлик ва ўзаро ҳурматнинг бой анъаналарига асосланган яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқаларини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш муҳимлигига эътибор қаратди.

XS
SM
MD
LG