Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:22

Мустафо Жамилев Сахаров мукофотига сўнгги номзодлардан бири сифатида эълон қилинди


Қрим татарлари етакчиси Мустафо Жамилев, ироқлик язидий фаоллар Надиа Мурод ва Ламия Ажи Башар ҳамда турк журналисти Жан Дундор Европа Парламентининг 2016 йилги Сахаров мукофотига сўнгги номзодлар сифатида эълон қилинди.

72 ёшли Жамилев ўз ватани бўлмиш Қрим Россия тарафидан аннексия қилинганидан сўнг унинг у ерга бориши тақиқланди.

Мустафо Жамилев Қрим халқининг 1944 йил Сталин бадарғасидан сўнг ҳуқуқлари тикланиб, ўз она ватанига қайтиш учун курашган инсон. У ҳайтининг 15 йилини совет турмаларида ўтказган.

Надиа Мурод ва Ламия Ажи Башарлар 2014 йилда Ироқ шимолидаги қишлоғи “Исломий давлат” экстремист гуруҳи жанггарилари тарафидан ишғол этилганидан сўнг юзлаб язидий аёллари қатори қул қилинди.

“Исломий давлат” жанггарилари исканжасидан қочиб-қутилган Надиа Мурод ва Ламия Ажи Башар ҳозирда аёллар ва диний озчилик вакиллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади.

Жан Дундор Туркияда чиқадиган “Жумҳурият” газетасининг собиқ муҳарриридир.

Газета Туркия маҳсус хизматлари Суриядаги исёнчи гуруҳларга қурол етказиб бераётгани ҳақида хабар қилиши ортидан Дундор қамоққа олинганди.

50 минг евролик Сахаров мукофоти ғолиби 27 октябрь куни эълон қилинади.

XS
SM
MD
LG