Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:48

Адҳам Икромов: Яқин ойларда ўзбек-қирғиз чегарасидаги муаммолар ҳал этилади (ВИДЕО)


Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов.

Ўшга 26 октябрь куни келиб кетган Ўзбекистон делегациясининг ўшликлар билан учрашувлари чоғида маҳаллий аҳоли Тошкент расмийларидан икки давлат ўртасидаги чегараларни тезроқ очиш масаласини кўриб чиқишни илтимос қилдилар. Бунга жавобан Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бу масала йил охиригача ҳал этилишини айтди.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов Ўшдаги ўзбек академик драма театри олдида маҳаллий аҳоли билан учрашуви пайтида одамларнинг чегараларни тезроқ очиш илтимосига мана бундай жавоб берди:

-Қирғизистон билан Ўзбекистон чегараси минг километрдан ошиқроқни ташкил қилади. Чегаранинг асосий қисми аввалги президентимиз Ислом Каримов даврида аниқланиб олинган. Қолган участкалар бўйича икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари, чегара хизматлари ва бошқа давлат органлари диққат билан ишламоқда. Яқин ойларда биз баҳсли ҳуддудларнинг 80 фоизини тўлиқ аниқлаб бўламиз ва бир қарорга келамиз. Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ҳам йўлга қўямиз. Чегараларнинг очилиши масаласи ҳам яқин ойларда ҳал бўлиб қолади, -деди Адҳам Икромов.

Ўзбекистон делегацияси таркибидаги расмийлар сафар якунида ёпиқ эшиклар ортида бир соат сўзлашувларни олиб бордилар. Шундан сўнг томонлар маданий-гуманитар ҳамда маориф соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан меморандумни имзоладилар.

Қирғизистон бош вазири ўринбосари Муҳамметкалий Абулгазиев сўзлашувлар ҳақида мана буларни айтди:

-Биз бир-биримиз билан дўстликни мустаҳкамлаш, халқаримиз орасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни кучайтиришимиз зарур эканини тушуниб турибмиз. Жумладан, чегара, савдо-сотиқ, ватандошларимизнинг ўзаро борди келдиси бўйича масалаларни муҳокама қилдик. Бу муаммоларни очиқчасига гаплашдик. Бу сўзлашувларнинг натижаларини яқин кунларда ватандошларимиз ўз ҳаётларида ҳис қила бошлайдилар.Чегарадан ўтиш жараёни ҳам енгиллаштирилади, -деди Муҳамметкалий Абулгазиев.

Ўшда Ўзбекистон делегациясининг тантанали кутиб олиниши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:05 0:00

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига 26 октябрь куни ташриф қилган 140 кишидан иборат Ўзбекистон делегациясига бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов раҳбарлик қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, делегация таркибига президент девони, ҳукумат, ташқи ишлар вазирлиги расмийлари, Андижон, Наманган, Фарғона вилоят ҳокимлари, давлат ва жамоатчилик тузилмаларининг мазкур вилоятлардаги бошқармалари раҳбарлари, тадбиркорлар, фермерлар, фан, маориф, санъат арбоблари ва талабалар киритилган.

Ўзбекистон делегацияси Ўшга етиб келганидан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаевлар ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтган. Шундан сўнг Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланишига умид қилишини билдирди.

Бу ҳақда Атамбаев 26 октябрь куни қатор мамлакатлар элчиларига ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида билдирган.

Хитой элчиси Сяо Синхуага мурожаат қиларкан, Атамбаев кун тартибида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини амалга ошириш масаласи турганини эслатди.

- Ўзбекистонга Шавкат Мирзиёев президент бўлишини истайман. Бу одам билан мени қарийб 10 йиллик танишлик, балки танишликдан кўра кўпроқ нарса боғлаб туради. Эндиликда у ёки бу сабаблар билан аввал амалга ошмай қолган кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш фурсати келди. Бу Хитойга ҳам, Ўзбекистонга ҳам тегишли, - деди Қирғизистон президенти.

Атамбаев Мирзиёевнинг президент бўлишини истайди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:42 0:00

Қирғизистоннинг 130 кишилик делегацияси 1 октябрь куни Тошкент таклифи билан Андижон шаҳрига борган эди. Бу сўнгги 20 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга биринчи марта ташриф қилган энг йирик делегация бўлди.

Андижонда ўтган учрашувда чегара олди ҳудудларининг ўзаро ҳамкорлиги масалаларига бағишланган меморандум имзоланган эди. Мазкур сафардан сўнгЎзбекистон-Қирғизистон чегарасидан ўтишга қўйилган бир қатор чекловлар бекор қилинган эди.

XS
SM
MD
LG