Линклар

Шошилинч хабар
03 май 2024, Тошкент вақти: 00:39

Туркия президенти Эрдўғон Самарқандда Каримов қабрини зиёрат қилди

Ўзбекистонга расмий сафар билан борган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 18 ноябрь куни Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Марҳумнинг зиёратида Эрдўғонга Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилди.Шоҳи Зинда мажмуасидаги Ислом Каримов қабри устида Эрдўғон марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилди.

Эрдўғон: "Биз қардош ўзбек халқи билан муносабатларни ривожлантиришни истаймиз"

Туркияда чиқадиган "Sabah" газетаси президент Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга сафари арафасида қилган баёнотидан иқтибос келтирган: "Биз қардош ўзбек халқи билан муносабатларни ривожлантиришни истайиз. Ўзбекистон ҳам биз билан муносабатларни ривожлантириш истагида эканлигини кўриб турибмиз. Ўзбекистонга сафарим доирасида ўзбек оғаларимиз билан муносабатларда янги саҳифани очиш истагидаман", — деб таъкидлаган Эрдўғон.

Эрдўғон жума намозини Имом Бухорий мажмуасида ўқиди

Туркия президенти Эрдўғон Ўзбекистон раҳбарияти билан музокаралар ортидан бош муфтий Усмонхон Алимов ҳамрохлигида Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Бош меҳмон жума намозини ҳам шу зиёратгоҳда ўқиди.

XS
SM
MD
LG