Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:47

Туркия президенти Эрдўғон Самарқандда Каримов қабрини зиёрат қилди

Ўзбекистонга расмий сафар билан борган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 18 ноябрь куни Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Марҳумнинг зиёратида Эрдўғонга Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилди.Шоҳи Зинда мажмуасидаги Ислом Каримов қабри устида Эрдўғон марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилди.

Туркия президенти 16 йил ўтиб илк бор Ўзбекистонда

Эрдўғон Ўзбекистон муваққат раҳбари билан икки мамлакат орасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Эрдўғон Ўзбекистон муваққат раҳбари билан икки мамлакат орасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

​​Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 17 ноябрь куни Самарқандга Покистондан учиб келди. Ўзбекистон муваққат раҳбари Шавкат Мирзиёев билан мулоқоти чоғида Ражаб Тойиб Эрдўғон Ўзбекистон — Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Эрдўғон Самарқандда Каримов қабри устида Қуръон тиловат қилди

Марҳумнинг зиёратида Эрдўғонга Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилди.

Шоҳи Зинда мажмуасидаги Ислом Каримов қабри устида Эрдўғон марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилди.

Эрдўғон Самарқандда Каримов қабри устида
Эрдўғон Самарқандда Каримов қабри устида

Туркиянинг "Анадўлу" агентлиги видеолавҳаси:

Туркиянинг Haberturk телеканали Эрдўғаннинг Самарқанд зиёратини жонли олиб кўрсатди

Эрдўғон Ўзбекистон муваққат раҳбари билан юзма-юз мулоқот ўтказди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилганидан сўнг Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Мирзиёев билан мулоқот ўтказди.

Туркиянинг "Анадўлу" хабар ашентлигига кўра, юзма-юз мулоқоти 2 соату 40 дақиқа давом этган.

Президентларнинг муоқоти тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги учрашув чоғида Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши ҳақида хабар берганди.

Туркия президентига сафар давомида бош вазир ўринбосарлари Вейси Қайнақ ва Турғул Туркеш, ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ҳамда энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Албайрак ҳамроҳлик қилмоқда.

Эрдўғон сўнгги марта Ўзбекистонга 2003 йилда сафар қилган. Ўша пайтда у Туркия бош вазири лавозимида Самарқандни зиёрат қилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG