Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:05

БМТ: Ҳалаб “оммавий қабристонга” айланиш хавфи остида


БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О’Брайен
БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О’Брайен

БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О’Брайен Ҳалабда Сурия ҳукумати кучлари ва исёнчилар ўртасидаги жанглар давом этар экан, шаҳар “улкан қабристонга” айланиш хавфи остида эканлиги тўғрисида баёнот берди.

О’Брайен бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг 30 ноябрь куни Сурия бўҳрони бўйича бўлиб ўтган шошилинч йиғини давомида айтди.

О’Брайен барча тарафларни зўравонликни тўхтатишга чақирди.

О’Брайен тўқнашаётган тарафлар мунтазам равишда уруш қоидаларини бузаётганини, ҳарбий ютуққа эришиш учун ҳар нарсага қўл ураётганини айтди.

Кейинги кунларда ҳукумат кучлари Ҳалаб шаҳрининг исёнчилар бошқарувидаги ҳудудининг учдан бирини қайта қўлга олди.

Кейинги кунларда 25 мингга яқин одам шаҳардан қочиб чиққан. Сурия ҳукумати ўз амалиётларини давом этар экан, қочқинлар сони янада ошиши кутилмоқда.

О’Брайен шаҳар шарқида бирорта ҳам ишлаётган шифохона қолмаганини, у ерда қолган аҳоли бу аҳволда узоқ яшай олмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG