Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2021, Тошкент вақти: 03:31

Президент сайловида номзодлар олган овозлар сони ўзгармади


Uzbekistan - central election commitee

Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида барча овозлар санаб бўлинганидан сўнг Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг ғолиб чиққани эълон қилинди.

Марказий сайлов комиссияси номзодлар олган овозларнинг 5 декабрь куни эълон қилинганидан мутлақо фарқ қилмайдиган аввалги рақамларни эълон қилди.

Бунга кўра, Шавкат Мирзиёев аввал эълон қилинганидек сайловчиларнинг 88,61 фоиз, Ҳотамжон Кетмонов 3,73 фоиз, Сарвар Отамуродов 2,35 фоиз ва Наримон Умаров 3,46 фоиз овозини олган.

Марказий сайлов комиссияси Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди.

XS
SM
MD
LG