Линклар

Шошилинч хабар
27 июн 2022, Тошкент вақти: 22:46

The Washington Post: "Россия Трамп ғалаба қилиши учун сайловга аралашган"


АҚШ Марказий Разведка Бошқармасининг хулоса қилишича, Россия Дональд Трамп ғалаба қилиши учун ўтган ойги сайловга аралашган. Бу ҳақда 9 декабрда The Washington Post газетаси хабар қилди. Мақола президент Барак Обама сайлов пайтида юз берган кибер ҳужумни чуқур ўрганишга буйруқ бериши ортидан нашр этилди.

Барак Обама текширув натижаларини унга 20 январгача етказиб беришни сўраган.

Ўша куни Дональд Трамп президент сифатида иш бошлайди.

The Washington Post-нинг АҚШ аноним расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, Марказий Разведка Бошқармаси Ҳиллари Клинтон сайлов кампаниясининг бошлиғи, Демократик Миллий Комитет ва бошқаларнинг электрон ёзишмаларини WikiLeaks-га етказиб берган Россия ҳукуматига алоқадор шахсларни аниқлагандан кейин Россия мақсади Трампни сайлаш бўлган, деган хулосага келган.

Мазкур шахслар сайловда Трамп ғалабаси ва Клинтон мағлубияти имконларини кучайтиришни кўзлаган амалиётга алоқадор бўлган.

"Разведка жамоасининг баҳолашича, бу ерда Россия ҳадафи Трампнинг сайловда ғалаба қилишига ёрдам бериш бўлган," деган юқори мартабали АҚШ мулозимидан иқтибос келтиради газета.

АҚШ разведка хизматлари Россияни сайловдан олдин Демократик Партияга қарши кибер ҳужумлар уюштиришда айблаган эди.

Россия президенти Владимир Путин мамлакатининг АҚШ президент сайловларига аралашгани ҳақидаги даъволарни рад этган.

XS
SM
MD
LG