Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:20

Қурултой: Мирзиëев кадрлари ҳар ишга қодирларми?


Бош вазир Абдулла Арипов
Бош вазир Абдулла Арипов

14 декабрь, чоршанба куни Абдулла Ариповнинг Бош вазир этиб тайинланиши ортидан Ўзбекистон бошқарув элитасининг таниқли намоëндаларидан - Рустам Азимов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва Молия вазири лавозимларидан маҳрум бўлди.

Унинг ўрнига Очилбай Раматов ва Ботир Хўжаевлар тайинланди.

Вазирлар Маҳкамаси таркибида юз бер(аёт)ган шу ва бошва жиддий ўзгаришларни Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик.

Ўтмишда Ислом Каримовнинг эҳтимолий ворисларидан бири сифатида кўрилган 58 яшар Рустам Азимов Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимият вертикалида қандай ўрин олади¸ деган саволга жавоб берган тошкентлик таҳлилчи Комрон Алиев “Рустам Азимовнинг сиёсий ҳаёти жиддий бурилиш нуқтасига келганини” афсус билан қайд этди.

Қурултой қатнашчилари Мирзиëев учун кадр алмашлаш масаласи муҳим эканлигини таъкидлашди.

Муваққат президент лавозимига ўтирганидан уч-тўрт кун ўтибоқ Шавкат Мирзиëев мулозимларни ишдан олиш ва Каримов даврида ишдан кетказилган раҳбарларни ўрнига қайтаришни бошлаган эди.

Шу кунгача ўнлаб вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Тошкент вилояти, Жиззах, Қарши ва Термиз шаҳарлари ҳамда қатор туманлар ҳокимлари лавозимларидан озод этилди.

Айни пайтда, Каримов даврида ишдан ҳайдалган мулозимлар, юқори лавозимларга тайинланмоқда...

Қурултойни тингланг:

Қурултой: Мирзиëев кадрлари ҳар ишга қодирларми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:45:18 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG