Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2021, Тошкент вақти: 02:28

Меркель: Рождество бозоридаги фожиа-терактдир


Душанба оқшомида Германия пойтахтида юк машинаси рождество бозорига тўпланган оломон устига юриши натижасида 12 киши ҳалок бўлган, 58 киши тан жароҳати олган.

Германия канцлери Ангела Меркель бу фожиани теракт дея атади.

Меркель теракт билан боғлиқ жиддий текширув ўтказилиб, айбдорлар қонунга кўра жазоланишини таъкидлаб, Германия аҳолисини радикалчилардан қўрқмай, кундалик юмушларини одатдагидай давом эттиришга чақирди.

The Berliner Zeitung газетасининг хабар қилишича, кеча оқшом юк машинаси автомобиль йўлидан чиқиб, Ғарбий Берлиндаги Кайсер Вилгельм черкови атрофидаги бозорга бостириб кирган.

Полиция сўзчисининг N24 каналига билдиришича, юк машинасида бўлган икки ҳайдовчидан бири зарбадан ўлган, бошқаси ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG