Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 04:15

Вазир Худайберганов янги Хизматга ҳам бошлиқ этиб тайинланди


 Худайберганов Фавқулодда вазиятлар вазирлигини 4,7 йил бошқарди
Худайберганов Фавқулодда вазиятлар вазирлигини 4,7 йил бошқарди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири Турсинхан Худайбергенов Президент девони таркибида янги ташкил қилинган "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш устидан назорат ўрнатиш ва уни мувофиқлаштириш Хизмати"га раҳбар этиб тайинланди.

Бу ҳақда Kun.uz нашри ўз манбаларига таянган ҳолда маълум қилди.

Ҳозирча бу борада расмий маълумот эълон қилинганича йўқ.

Худойберганов 2010 йили март ойида президент Каримов фармонига кўра, Фавқулодда вазиятлари вазири лавозимига тайинланган эди.

Бундан олдини генерал Турсинхон Худойбергенов Ўзбекистон президентининг хуқуқ-тартибот, куч ишлатар ва фискал тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

XS
SM
MD
LG