Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:17

"Бетонка" йўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисми февралда очилади


Ўзбекистон халқи орасида "Бетонка" номи билан машҳур Тошкент-Жиззах магистраль йўлининг Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларидан кесиб ўтувчи қисми 2017 йилнинг февраль ойида очилади.

"Бетонка" йўлининг Қозоғистон ҳудудидаги бўлимини очиш қарори Жанубий Қозоғистон вилояти раҳбари Жансеит Туймебаевнинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг махсус тошпириқлар бўйича элчиси Илҳом Неъматов билан бўлиб ўтган учрашувидан кейин олинди.

Тошкент-Жиззах магистраль йўлининг Қозоғистон ҳудуди орқали ўтадиган бўлими 1998 йилда беркитилган эди.

Ортидан Ўзбекистоннинг ғарбий вилоятларидан Тошкентга йўл олган барча автомобиллар Сирдарё вилояти орқали айланиб 70 км ортиқча масофа босиб ўтишга мажбур бўлди.

Тошкент-Жиззах магистраль йўли Совет даврида қурилган М-39 трассасининг бир қисми ҳисобланади.

М-39 трассаси Олмаотадан – Термизгача давом этиб, умумий узунлиги 808 километрни ташкил қилади.

Трасса Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг бир неча вилоятлари ҳудудидан ўтади.

XS
SM
MD
LG