Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2018, Тошкент вақти: 11:10

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” яна тўртта Boeing-787 учоғини сотиб олади


Boeing-787 учоғи.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати тўртта Boeing-787 Dreamliner учоғини сотиб олиш учун буюртма берган. Бу ҳақда Фарғона.Ру нашри Boeing ширкати маълумотига таянган ҳолда хабар қилади.

Boeing-787 учоғининг биринчиси Ўзбекистонга ўтган йил 31 августида, иккинчиси эса 5 ноябрда келтирилган. Бу учоқлар узоқ масофали, хусусан, Тошкент—Нью-Йорк йўналиши бўйича қўнилмайдиган парвозларни амалга ошириш учун қўлланилиши айтилмоқда.

Бу учоқларга хизмат кўрсатиш учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари”да икки инструктор ва 18 нафар учувчидан иборат янги парвоз отряди ташкил этилган.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти ўз қарори билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкатини 2022 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқдан озод қилганди. Бу қарор авиаширкатни ривожлантириш дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилгани айтилган.

XS
SM
MD
LG