Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 21:36

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга сафар қилмоқда


Ўзбекистон президенти Қорақалпоғистонга сафар қилмоқда.

Бу жаноб Мирзиёевнинг президентлик лавозимида Қорақалпоғистонга амалга ошираётган илк ташрифидир.

Сафарининг биринчи куни - 20 январда Шавкат Мирзиёев Хўжайли, Шуманай, Қалликўл ва Мўйноқ туманларида бўлди ва шу куни Нукус шаҳрида маҳаллий раҳбарлар иштирокида йиғин ўтказди.

14 январь кунги ҳукумат мажлисида Мирзиёев келаси ҳафтада Қорақалпоғистонга сафар қилишни режалаётгани ва у ерда икки кун пиёда юриб одамлар билан шахсан учрашишини айтганди.

– Келаси ҳафта Қорақалпопоғистонга борсак, биров мени алдаёлмайди. Икки кун пиёда юраман. Қаерда юришимни бирон одамга айтмайман, ахборот ҳам бермайман. Ўзим биламан. Болницага кираман, қишлоқ врачебний пунктига бораман, бошқа жойга кираман, ўзим биламан қаерга киришни. Уйларга кираман. Кейин бу ердаги баландпарвоз гапларни, ҳар бир вазирнинг айтганларини ўша Қорақалпоғистоннинг ҳар бир районида ёки бошқа жойида вертикал тизимни сезишим керак, - деган эди Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбарининг бу чиқиши ортидан Қорақалпоғистондаги барча ташкилот раҳбарларига Мирзиёевнинг ташрифига шай бўлиб туришлик тайинланган.

XS
SM
MD
LG