Линклар

Шошилинч хабар
09 август 2020, Тошкент вақти: 16:53

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразмга сафар қилди


Хоразм вилоятининг маъмурий маркази, Урганч шаҳри

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 январ куни Хоразм вилоятига сафар қилди. Озодликнинг Хоразм вилояти ҳокимлигидаги манбаларига кўра, жаноб Мирзиёев Хазорасп, Хонқа ва Боғот туманларида бўлиб, соғлиқ ва таълим муассасаларида аҳолига қандай хизмат кўрсатилаётганини бориб кўрган.

Шунингдек, Мирзиёев Хазорасп туманидаги Питнак эркин иқтисодий ҳудуди ҳам бўлган.

Вилоятдаги ижтимойи-иқтисодий аҳвол билан танишгач 27 январь кечқурун Мирзиёев Урганч шаҳрида Маданият ва маърифат маркази катта мажлислар саройига йиғилган вилоят амалдорлари билан селектор йиғини ўтказди.

Бундан аввал Озодлик Мирзиёев ташрифи арафасида ҳафта бошидан бери Урганч шаҳри ва туманларида ободонлаштириш ишлари авжига чиққани, бюджет ташкилотлари ҳамда коллеж ўқувчилари бу ишга сафарбар этилгани ҳақда хабар берган эди.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг президент вазифасига расман киришганидан буёнги Хоразм вилоятига илк ташрифидир.

Ўтган ҳафтада Мирзиёев Қорақалпоғистонда бўлган эди. 14 январь кунги ҳукумат мажлисида Мирзиёев вазиятни ўз кўзи билан кўриш учун Қорақалпоғистон ва Хоразмга сафар қилишни режалаётганини айтганди.

–Қорақалпоғистоннинг ёки Хоразмни ҳар бир районида вертикал тизимни сезишим керак. Ана шундан кейин жамиятимизда ўзгариш бўлади. Қарсак чалишлар замони ўтди, - деган эди Ўзбекистон президенти.

Хоразм вилоятига 2012 йилда Ислом Каримов ҳоким этиб тайинлаган Пўлат Бобожонов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Ўтган ой Мирзиёев бирданига тўрт вилоят - Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари ҳокимларини ўзгартирган эди.

Мирзиёевнинг Хоразмга сафари тафсилотларини Озодликда кузатинг.

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG