Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2019, Тошкент вақти: 16:08

Февралда Душанбе ва Тошкент ўртасида парвозлар қайта йўлга қўйилиши мумкин


Душанбе Халқаро аэропорти расмийларининг маълум қилишларича, февраль ойининг ўрталарига қадар Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳаво парвозлари қайтадан йўлга қўйилади. 1992 йилда Тожикистонда фуқаролар уруши бошланиши ортидан Душанбе ва Тошкент ўртасида парвозлар бекор қилинган эди.

Душанбе халқаро аэропортининг сўзчиси Жамила Ҳусейнованинг 30 январь куни Озодлик тожик хизматига айтишича, яқин кунларда Душанбе авиакассаларида Тошкент йўналишига чипталар сотиш бошланади.

Айни пайтда Ўзбекистондан Душанбега ташриф буюрган ҳайъат Тожикистоннинг “Сомон Эйр”ширкати вакиллари билан билетлар нархини муҳокама қилмоқда.

Аммо Тожикистон расмийлари тарқатган хабарни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати вакиллари ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

30 январда ширкат матбуот хизмати Озодликка "одатда бундай хабарлар расмий қарор олингач ва ширкат раҳбари имзосидан кейин тасдиқланади", деди.

"Биз хабарларни текширдик ва ҳозирча парвозларнинг 10 январда бошланишини тасдиқлай олмаймиз. Аммо, бу қарор тез орада бизнинг ҳам қўлимизга келиб тушиши эҳтимоли бор ", деди "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати матбуот хизмати ходими.

2016 йил ноябрида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати ўзбекистонлик ва тожикистонлик мутахассислар Тошкент-Душанбе авиақатновини йўлга қўйиш устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар тарқатганди.

"Парвозлар ёзги жадвалга киритилиши мумкин", деб айтганди "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" авиаширкатининг Ташқи алоқалар бўлими ходими.

Тожикистонда ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозлар 1992 йилда Тожикистонда фуқаролар уруши бошланиши ортидан тўхтатилган эди.

Совет даврида Душанбедан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон ваҚўқонга ҳафтасига ўнлаб парвозлар йўлга қўйилганди.

2000 йили Ўзбекистон Тожикистон фуқаролари учун виза тартибини жорий этди.

2016 йил октябрида Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Шоқосим Шоисломов икки мамлакат ўртасида виза тартибини енгиллаштириш ҳаракатлари бораётганини айтганди.

XS
SM
MD
LG