Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:18

Юлдуз Усмонова "Истиқлол" саройида концерт беради


Ўзбекистонлик таниқли хонанда Юлдуз Усмонова узоқ йиллик узилишдан сўнг "Истиқлол" саройида концерт беради.

Хонанданинг Instagram орқали билдиришича, унинг "Эй, азиз инсон" деб аталган концертига билетлар сотиш бошланган.

"Истиқлол" саройидагилар ҳам буни тасдиқлашди. Билетлер нархи эса 20 минг сўмдан 250 минг сўм атрофида.

Юлдуз Усмонова 8 декабрда Конституция кунига бағишлаб ўтказилган йирик телевизион тадбирда "Ҳамроз билан "қўшиғи билан иштирок этган эди.

Бунгача Усмонова телевидение ва катта сахнадан 11 йил давомида узоқ тутилди.

Юлдуз Усмоновага қўйилган норасмий тақиқни, Президент Ислом Каримовнинг ўша пайтларда катта таъсирига эга бўлган қизи Гулнора Каримова ҳам бекор қилдира олмаган эди.

Юлдуз Усмонова “Америка овози” радиоси журналисти Навбаҳор Имомова билан суҳбатда ўзига қўйилган тақиқнинг сабабини тушунтирган бўлди:

“Ўзбекистонда ҳаммадан кўп запретни мен олганман… Уни менга кимдир сиёсат қилаётгани йўқ… Битта одамга ёқмай қолганман, мундайроқда, ўртароқда ўша ҳам, ҳозир йўқдир ҳам у одам, лекин проблема қилиб қўйган… Энди шу катта адолатсизликми? Тақдир насиб бу…”

53 яшар, собиқ депутат ва ҳожи она бўлган халқ артисти Юлдуз Усмонова Туркманистоннинг марҳум президенти Ниëзов ва Чеченистоннинг россияпараст раҳбари Рамзан Қодировни мадҳ қилиб ашулалар айтган.

XS
SM
MD
LG