Линклар

Шошилинч хабар
12 июл 2020, Тошкент вақти: 01:08

Самарқандда милиция ходимлари товламачиликда айбланмоқда


Самарқанднинг Ургут туманида товламачилик билан шуғулланиб келганликда гумонланиб, Ички ишлар бўлимининг икки ходими қўлга олинган.

Sputnik нашрига кўра, улар хусусий киракашлик билан шуғулланувчи ҳайдовчилардан товламачилик йўли билан мунтазам равишда пул ундириб келишган.

Пул ундириш учун милиция ходимлари шериклари воситачилигида ҳайдовчиларнинг автомобили салонига марихуана гиёҳвандлик моддасини ташлаб қўйиб, жиноий жавобгарликка тортиш таҳдиди билан пул олишган.

Sputnik нашрига кўра, сўнгги икки ой ичида камида тўртта ҳайдовчи товламачи милиционерларнинг қурбони бўлган.

Мазкур холат бўйича милиционерларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг "товламачилик" банди бўйича иш очилган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG