Тошкент-Самарқанд йўлидаги Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи йўлни февраль охирига очиш режаланмоқда.
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевнинг Sputnik нашрига билдиришича, 11 йил аввал ёпилган ушбу йўлни очиш учун иккала томон келишиб олган.
Тошкентдан Самарқандгача бўлган йўлни 24 километрга қисқартирувчи М-39 йўли Қозоғистоннинг Мақтаарал тумани ҳудудидан ўтади.
Утембаевга кўра, чегарада кечаю-кундуз ишлайдиган постлардан ўтиш бепул бўлиб, йўловчилар паспортига штамп қўйилмайди, фақат миграцион карточкани тўлдириш керак бўлади.