Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2020, Тошкент вақти: 03:03

Ребрендинг: UzGazOil “Ўзбекнефтегаз”га ўзгараяпти


Ўзбекистонда UzGazOil автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларини қайта номлаш жараёни бошланди. Эндиликда UzGazOil расман "Ўзбекнефтегаз" деб номланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 9 февралдаги "Ўзнефтмаҳсулот" компанияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига кўра, "Ўзбекнефтгаз" холдинги UzGazOil’ни қайта ташкил этиш йўли билан уни "Ўзнефтмаҳсулот"га бирлаштиради.

Айни пайтда Россиянинг "Лукойл" ширкатининг илк шохобчаси Тошкентдаги собиқ Чкалов номли авиация заводи яқинида очилиши хабар қилинди.

Ўзбекистон ички бозорини нефть ва газ билан таъминлашга масъул “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси ўтган йил октябрида бундан буён бутун мамлакат бўйлаб “бензин нархи бир хил” бўлишини эълон қилди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG