Линклар

Шошилинч хабар
28 июн 2022, Тошкент вақти: 21:15

Песков: Россия ўз ҳудуди билан боғлиқ масалани хорижлик ҳамкорлари билан муҳокама қилмайди


Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Қримнинг Украинага қайтарилиши масаласини Қўшма Штатлар билан ҳам бошқа мамлакат билан ҳам муҳокама этмаслигини таъкидлади.

Жаноб Песковнинг бу баёноти Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсернинг президент Трамп Россия Қримни Украинага қайтаришини кутяпти, дейиши ортидан янгради.

14 февраль куни Рқ уйда ўтказилган матбуот брифингида Спайсер "Президент Трамп Россия ҳукумати Украинадаги зўравонликни тўхтатишини ҳамда Қримни қайтиб беришини хоҳлашини очиқ-ойдин айтиб келади”, деб билдирди, -деган эди.

Бундан олдинроқ АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хэлли ҳам БМТ Хавфсизлик кенгашининг 3 февралдаги йиғилишида “Қрим Украинанинг бир қисми ҳисобланади” ва Қрим қайтарилмагунига қадар Россияга нисбатан санкциялар бекор қилинмайди, деб баёнот берган эди.

Россиянинг “Интерфакс” агентлиги Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг “Россия ўз ҳудуди билан боғлиқ масалани хорижлик ҳамкорлари билан муҳокама қилмайди”, - деган сўзларидан иқтибос келтирган.

Бундан аввал Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова ҳам шунга ўхшаш баёнот берганди. "Биз ўз ҳудудимизни қайтармаймиз. Қрим Россия Федерациясиникидир", - деган эди Мария Захарова.

Қрым 2014 йилнинг баҳорида Россия тарафидан аннексия қилинган эди. Расмий Киев ва халқаро ҳамжамият Қрим ярим ороли Украина ҳудуди эканини таъкидлашда давом этмоқда.

АҚШ ва Европа Иттифоқи Россия Қримни босиб олиши ва Украина шарқида вазиятни кескинлаштиряпти, деа Москвага қарши санкцияларни жорий этган.

Россия ғарб ҳукуматларини айбловларини рад этиб келади.

Оқ уй матбуот котибининг баёноти Америка конгресси ва жамиятида Трамп Россияга нисбатан юмшоқ сиёсат олиб бориши мумкинлиги ташвишларга сабаб бўлаётган пайтда қилинди.

XS
SM
MD
LG