Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2020, Тошкент вақти: 07:10

OzodNazar: "Ўзбек тилининг бугунги аянчли аҳволига Мирзиёев айбдор эмас"


Ўзбек тили расман давлат тили мақомини олганига 27 йилдан кўпроқ вақт ўтган эса-да, Озодлик суҳбатлашган тилшунослар тилга эътибор кўнгилдагидек эсалигини эътироф этади. Ўзбекистондаги аксар ширкатлар ҳалиям расмий ҳисоб-китобни рус тилида юритади, кўпинча ҳукуматнинг муҳим қарорлари аввал рус тилида тайёрланиб, сўнгра ўзбекчага ўгирилади, кўп ҳолларда қарор иловаларининг ўзбекча таржималари расмий манбаларда ҳам чиқмайди.

1989 йилда қабул қилинган “Давлат тили ҳақида"ги 30 моддадан иборат қонунда "тил миллатнинг бойлиги ва бебаҳо мулки" эканини алоҳида қайд этилган.

1995 йилда янгиланган қонунда эса "лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига мукаммал ўтишни таъминлаш" зикр этилган.

Бироқ, сўнгги ойлада баъзи зиёлилар лотин алифбосидан воз кечиб, кирилл алифбосига қайтиш зарурати ҳақида гапира бошлашди.

Бундан ташқари ҳукумат йиғинларида ҳам баъзи юқори мулозимларнинг ўзбек тилидаги чиқишларни қулоқчиларни осиб, таржимон воситасида тинглаётганликларини кўриш мумкин.

Таҳлилчи Анвар Назир OzodNazar рукнида ўзбек нима учун ўзбек тилига етарли эътибор берилмаётганини шарҳлади.

Таҳлилчи Анвар Назир билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG