Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:48

Ватанига қайтган афғонистонлик қочқинлар: Ит ҳам бундай яшамайди


Афғонистонга қайтган минглаб қочқин овқат ва бошпана излаб Қобул ташқарисидаги одам тўла бўлган ҳамда хароб аҳволдаги лагерларда қолмоқда.

Афғонистонлик қочқинлар мисли кўрилмаган кўламга уруш қаърида қолган ватанларига қайтмоқдалар. Уларнинг кўпчили қўшни Покистон ва Эрондан, айримлари эса Европадан Афғонистонга қайтишга мажбур бўлган. Мамлакат ичида шусиз ҳам 1 миллионга яқин одам ички можаролар туфайли ўз уйидан чиқиб кетган.

Афғонистонда айни дамда қашшоқлик кенг тарқалган, хавфсизлик эса яхши таъминланмайди. Бундан ташқари, толиблар мамлакатда йирик ҳудудларни эгаллаб олди. 2001 йилда АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Афғонистонда амалиёт бошлаганиден бери толиблар бунча катта ҳудудни қўлга киритмаган эди. Ўз халқининг муҳим эҳтиёжларини тўлақонли қондира олмаётган Афғонистон ҳукумати учун кўп сонли қочқинларнинг ортга қайтгани катта муаммо бўлмоқда.

Яқинда Покистондан оиласи билан ватагина қайтган Хон: “Биз ўз мамлакатимизда, лекин ҳатто итлар ҳам бундай яшаймайди”, деди. Хан ва унинг оиласи 450 дан ошиқ ортга қайтган оила яшаётган лагерда кун кечирмоқда. Лагердагиларнинг аксари ўзлари егулик топишга мажбурлар. Лагерда ичимлик суви, электр токи йўқ, турли касалликлар эса кенг тарқалган.

Ўтган ойда Хоннинг олти фарзандидан икки нафари оғир касалланиб, ҳалок бўлди. “Яқинда қалин қор ёққанида ўз болаларимдан айрилдим. Биз чодирда яшаймиз. Ўтин ёки егулик йўқ”.

Ўтган йилда Хон ва унинг олиласи Покистоннинг Кветта шаҳрида яшаётган эди. У ерда Хон 20 йилга яқин яшаган.

Кветтада Хон озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган дўконга эга. У ерда оиласи нисбатан яхши яшаган. Аммо Покистон расмийлари унинг дўконини ёпиб, уйини тинтув қилишган. Бир неча ой давомида тинчимаган таҳдидлар ва полиция зўравонлиги ортидан Хон Афғонистонга қайтишга мажбур бўлган. Покистонда кейинги йилларда афғонларга қарши кайфият авж олмоқда. Эндиликда Хон ва унинг оила аъзолари ўз ватанларида оғир аҳволда қолганлар.

Хон ўз оиласи билан яшаётган лагерь турғунлари ҳукумат ёрдам бермаётганидан арзланди.

Хорижий ёрдамга қарам бўлган Афғонистон ҳукумати қочқинларга ер участкаси беришни ваъда қилиб келади, аммо расмийларнинг бу ваъдаси ваъдалигича қолмоқда.

Human Rights Watch ташкилотининг Қочқинлар ҳуқуқлари дастури изланувчиси ва фаоли Герри Симпсонниг айтишича, 2016 йилда Афғонистонга қайтган бирорта ҳам қочқин ҳали ер олгани йўқ.

Афғонистон Қочқинлар ҳамда репатриация вазирлиги маслаҳатчиси Аҳмад Миахел: “Айрим вилоятларда одамларга ер бўлиб бериш жараёни бошланди, аммо бу вақт олади, чунки ер бериш қонуний жараёндан ўтиши керак”, деди. Миахел қочқинлар билан боғлиқ оғир вазиятни тан олди, лекин Қобул чекланган ресурсларидан имкон борича тўлиқ фойдаланаётганини таъкидлади.

Симпсон Афғонистон ҳукуматининг ёлғон въадаларини қоралади. Унга кўра, Қобулнинг ўта ҳимматли ваъдалари айрим шахсларни ўз ваталарига қайтишга ундаган. Аммо улар мамлакатга келганларидан кейин бошпанасиз қолишган.

“Уйидан чиқишга мажбур бўлган афғонларга узоқ йиллардан бери ер берилмай келинади. Бунинг сабаблари порахўрлик, самарасизлик ҳамда маблағ йўқлигидир”, деди Симпсон.

БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги рўйхатдан ўтган қочқинларга 400 доллар нақд пул беришини билдирди. Миграция бўйича халқаро ташкилот эса бир оилага мўлжалланган, 300 доллар, егулик ёки бошқа муҳим ашёлардан иборат бўлган ёрдамини одатда рўйхатдан ўтмаган қочқинларга беради. Аслида эса кўплаб қочқин қўлига ҳеч нима тегмайди.

14 ёшга чиққан Самеҳ шуларнинг биридир. Самеҳ деярли уч ой олдин етти кишидан иборат оиласи билан Покистондан келган.

“Бизда жуда кўп муаммо бор. Ўтин ёки егулик йўқ, Ҳамма ер кир, лой. Менда эса оёқ кийимим ёки уст-бошим йўқ”.

XS
SM
MD
LG