Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:54

"Ан-Нусра жабҳаси" Хомсдаги ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди


"Жабхати Фатх аш-Шом" ("Ан-Нусра жабҳаси") дея аталувчи экстремист гуруҳ Сурия ғарбидаги шанба кунги ҳудкуш ҳужумларга масъулиятни ўз зиммасига олди.

"Аль-Каида"га алоқадор экстремист гуруҳнинг даъво қилишича, ҳужумларни "Жабхати Фатх аш-Шом"нинг беш жанггариси амалга оширган.

Сурия ғарбидаги Хомс шаҳрида номаълум ҳудкуш ҳужумчилар ўзларини портлатиб, камида 42 одамни ўлдиргани хабар қилинганди.

Сурия Инсон ҳуқуқлари кузатув гуруҳига кўра, 25 феврал куни бир қанча ҳудкуш шаҳардаги хавфсизлик идораси ёнида ўзларини портлатган.

Ҳалок бўлганлар орасида Сурия хавфсизлик ходимлари ҳам бор.

XS
SM
MD
LG