Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2018, Тошкент вақти: 10:50

Ўзбекистон Ветеринария бошқармаси чорвага оқсим юққанига оид хабарни рад этди


Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизматига таяниб Gazeta.uz сайтининг ёзишича, Давлат Ветеринария бош бошқармаси раиси ўринбосари Суннат Оққиев етакчилигидаги бир гуруҳ ветеринар эксперт "Янги ҳаёт" фуқаролар йиғинига борган.

Экспертлар гуруҳи ҳудуддаги ҳар бир хонадонга кириб, қорамолларни текширгани ва оқсим касаллиги клиник аломатларини топмагани", аммо, "намуналар лаборатория текширувига йўллангани" хабар қилинмоқда.

23 февраль куни Озодлик радиоси туман чорвадорлари оқсим тарқалди, деган хавотирда экани, Оҳангарон тумани ветеринария хизмати эса бунга стоматит касаллиги, деб изоҳ берганини хабар қилган эди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида берилган маълумотга кўра, оқсим касаллиги одамга ҳам юқиши мумкин бўлган ўта хавфли юқумли касалликдир.

Ўзбекистонда чорванинг оқсил, куйдирги каби касалликлар билан оғриши кузатилиб турилади.

XS
SM
MD
LG