Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 22:28

Тошкентда АҚШ ва Ўзбекистон муносабатлари муҳокама қилинди


АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниел Розенблюм.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниел Розенблюм 25 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг якшанба куни хабар беришича, учрашув чоғида ўзбек-америка муносабатлари истиқболлари, минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашинилган.

Томонлар 1 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтган Америка-Ўзбекистон савдо палатаси йиғилиши якунларини ҳам муҳокама қилган. Учрашувда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

1 февраль куни ўтган йиғилишда АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм Қўшма Штатлар Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасида асосий ҳамкор ўлароқ кўришини ҳамда самарали ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини урғулаган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда АҚШ ширкатлари иштирокида 164 та корхона фаолият кўрсатмоқда, улардан 122 таси қўшма корхона, 42 таси эса 100 фоизлик чет эл сармояси билан ишлаяпти.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида АҚШнинг 29 та ширкати аккредитациядан ўтган.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари 2001 йилнинг 11 сентябрида Нью-Йоркда содир этилган террор ҳаракатидан сўнг фаоллаша бошлаган эди. Икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик ҳамда ҳамкорлик асослари декларациясини имзоланган. Ўзбекистоннинг Хонобод базасига эса АҚШ еткачилигидаги коалицион кучларнинг ҳарбий ҳаво базаси жойлаштирилган эди.

2005 йилдаги Андижон воқеаларида ҳарбийлар томонидан намойишга чиққан аҳолининг ўққа тутилиши халқаро ҳамжамият томонидан кескин танқид қилиниши ортидан Тошкент ва Вашингтон муносабатлари совуқлаша бошлаган.

Шунга қарамай икки давлат ўртасида халқаро террорчиликка, наркотиклар ноқонуний айланмасига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик давом этган.

Сўнгги йилларда АҚШ ва Ўзбекистон муносбаталари яна илиқлаша бошлаганини кузатиш мумкин. 2007 йилдан то шу кунгача бўлган ўн йил давомида Тошкентга Вашингтон расмийлари ўн марта ташриф буюрди.

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG