Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:42

"Чиқиш визаси"ни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжат кузда тайёр бўлиши мумкин


Ўзбекистон халқи орасида "ОВИР стикерлари" номини олган "чиқиш визаси"ни бекор қилиш ва унинг ўрнига хорижий паспорт бериш жараёнини бошлаш ҳақидаги таклифлар эртаси билан сентябрь охирида тайёр бўлади, дея хабар берди podrobno.uz веб сайти Тошкент ИИБга таяниб.

Тошкент шаҳар ИИБ вакилиш сўзларига кўра, ҳозирда милициянинг ихтисослашган ходимлари ва ҳуқуқшунослар "чиқиш визаси"дан хорижий паспортларга ўтишда ишлатиладиган чора-тадбирлар устида ишлашмоқда.

ИИБ ходими барча аниқ таклифлар Вазирлар Маҳкамаси эътиборига сентябрь охирида тақдим этилиши мумкинлигини айтган.

Аввалроқ Ўзбекистон Адлия вазири ўринбосари Нодир Жўраев "Спутник" агентлигига 2018 йил охирига бориб хорижга чиқиш паспортлари жорий этилиши мумкинлигини билдирган эди.

Расмийнинг айтишича¸ чиқиш визасини бекор қилиш таклифи 10 йилга бериладиган хорижга чиқиш паспортларини¸ аксар дунë мамлакатларидаги каби¸ шу муддат ичида шахснинг хорижга чиқиши учун берилган рухсат ҳам ҳисоблашни кўзда тутади.

XS
SM
MD
LG