Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2019, Тошкент вақти: 11:00

Елена Урлаева психиатрия касалхонасидан видеомактуб чиқарди


Елена Урлаева.

3 март куни Озодлик тасарруфига келиб тушган видеомактубда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаева қўлини қайириб, судраб олиб чиқиб кетилгани ва мажбуран руҳий касалхонага ëтқизилганлигини айтиб берган.

Урлаева 1 март куни Тошкент шаҳар 1- клиник психиатрия касалхонасига ётқизилган эди.

Елена Урлаева психиатрия касалхонасидан видеомактуб чиқарди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:29 0:00

Тасвирда касалхона палатаси экани тахмин қилинган ғариб хонада¸ оққа бўялган стол ортида ўтирган Урлаева ўз иродасига қарши психиатрия касалхонасига ётқизилганлигини таъкидлайди:

- Улар бу ишни, атайлаб, 2 мартга мўлжалланган Халқаро касаба уюшмалари ва Жаҳон банки вакиллари билан пахта далаларидаги мажбурий меҳнат борасидаги учрашувда қатнашмаслигим учун қилишди. Менинг зўрлик ишлатиб олиб кетилганимни кўпчилик, шу жумладан, ҳуқуқбон Камолиддин Зиётов кўрди. Менинг устимга провакаторларни ташлаб, жанжал вазияти яратишди. Маҳалла участка нозири мени тахқирлади¸ юзимга сигарета пуфлади.

Видеокўрсатмасининг шу жойига келганда Елена Урлаева кўзига ëш олади.

Озодлик Елена Урлаева иддаоларинг ортидан уни психиатрия касалхонасига мажбуран олиб кетган милиция нозири Ботир Шарипов боғланди.

Милиция нозири Шарипов “куч ишлатганим йўқ”, деб айтди.

Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми директори Умида Ниёзованинг айтишича, Елена Урлаева 2 март куни халқаро касаба уюшмалари ва Жаҳон банки вакиллари билан муҳим учрашувда қатнашиши керак бўлган.

- Урлаева 2 март куни Халқаро молия корпорацияси Омбудсмени Scott T. Adams билан ҳам учрашиши керак эди. Афсус, бу амалга ошмади. Елена Урлаеванинг руҳий касалликлар шифохонасида ҳеч қандай тиббий асоссиз ушлаб турилиши тиббий этиканинг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади. У зудлик билан озод этилиши керак, Ўзбекистон ҳукумати эса шифохоналардан судсиз ушлаб туриш воситаси сифатида фойдаланишни тўхтатиши зарур – деди Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми директори Умида Ниёзова.

Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнати, экология ва яна қатор соҳаларда изчил мониторинглар олиб борган Елена Урлаева аввал ҳам бир неча маротаба ўз иродасига қарши психиатрия касалхонасига ётқизилганди.

Сўнгги бор Урлаева 2016 йил март ойида психиатрия касалхонасига ётқизилиб, уч ойдан сўнгра озод этилганди.

56 яшар Елена Урлаева ўшанда касалхонага олиб кетилишидан сал аввал Меҳнаткашлар Ҳуқуқлари халқаро мукофоти билан тақдирланганди.

Илк бор Тошкент шаҳар суди 2000 йилда Елена Урлаевани мажбурий даволаш ҳақида қарор чиқарганди.

Лекин, шифохонадан чиққач, Елена Урлаева ўзининг руҳий саломатлигини Москвадаги мутахассислар ҳайъати кўригидан ўтказган ва 2003 йилда москвалик мутахассислар уни руҳий соғлом деб топгандилар.

Елена Урлаеванинг психиатрия касалхонасига ётқизилиши тафсилотлари, унинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги фаолияти тўғрисида Озодлик эълон қилган мақолани мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Шарҳларни кўринг (11)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG