Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:12

"Ўзбеккўмир" янги кўмир конларини ишга туширишни режалаштирмоқда


Кўмир
Кўмир

Uzdaily.uz сайти хабарига кўра, "Ўзбеккўмир" акционерлик жамияти 690,5 миллион АҚШ долларилик 6 инвестицион лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда .

Лойиҳалар 2017-2021 йилларда кўмир саноатини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури доирасида амалга оширилиши айтилмоқда.

Компания қиймати 105,5 млн. доллар бўлган "Шарғункўмир" Акциядорлик жамияти модернизацияси" дастурини амалга ошириш ниятида.

Шунингдек, қиймати 165 миллион доллар бўлган "Ангерен" кони қурилишини бошламоқчи.

"Нишбош" кони қурилишига эса 175 миллион доллардан кўпроқ сармоя ётқизилиши режалаштирилган.

"Ўзбеккўмир" ҳисоб-китобига кўра, янги конлар ишга тушса, кўмир ишлаб чиқариш жорий 21 миллион куб метрдан 2021 йилгача 27,8 миллион куб метрга етиши мумкин.

2016 йилда очиқ усулда кўмир қазиб олиш ҳажми 3,6 миллион тоннани ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 4,17 миллион тоннага қадар кўпаяди.

XS
SM
MD
LG