Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:08

Сабабсиз дарс қолдирадиган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилади


Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида дарсга бормай интернет-кафеда ўтирган ўқувчиларнинг ота-оналарига йирик жарималар солинади.

Мактабларда ўқувчилар давомати пасайиб кетса шу мактаб директори ишдан олинади.

Тошкент ҳокимлигида 14 март куни ўтказилган йиғинда бу ҳақдаги бир қанча давлат ва нодавлат ташкилотларининг қўшма қарори матни мактаб раҳбарларига ўқиб эшиттирилган.

Тадбирда маълум қилинишича, мактабга бормай юрган ўқувчининг ота-онаси энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда жарима тўлаши белгиланган.

Жорий йилнинг кейинги 2 ойи давомида Тошкент шаҳарида ўтказилган рейдларнинг биринчи босқичида ўқув машғулотлари пайтида дарсга кирмасдан интернет кафеларида мақсадсиз юрган 339 нафар вояга етмаганлар аниқланган.

Улардан 112 нафарини мактаб ўқувчилари, 227 нафарини эса лицей ва коллеж ўқувчилари ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG