Линклар

Истанбулда террорчиликда гумонланиб икки ўзбекистонлик қўлга олингани хабар қилинди


Истанбул манзараси.

Истанбулда йирик террорчилик ҳаракатини амалга оширмоқчи бўлган икки одам қўлга олинди.

CNN Turk ва Al Arabiyaтелеканалларининг полицияга таяниб билдиришича, Истанбулда ўтган махсус амалиёт пайтида қўлга олинган келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган икки одам “Ислом давлати” гуруҳига мансубдир.

Улар Истанбулда 2017 йилнинг 1 январида Reina тунги клубида содир этилган террор ҳужумига ўхшаган ҳаракатни амалга ошириш режасида бўлган.Улардан қурол ва портловчи моддалар топилган.

Reina тунги клубига қилинган ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган ва 69 одам яраланган эди. Бу ҳужумни амалга оширганликда айбланиб Ўзбекистон фуқароси экани айтилаётган Абдулқодир Машарипов қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG