Линклар

Шошилинч хабар
02 июл 2022, Тошкент вақти: 00:20

Трамп маъмурияти президент қарорининг музлатилиши юзасидан судга арз қилмоқчи


АҚШда Доналд Трамп маъмурияти президентнинг олти мамлакат фуқароларини вақтинча мамлакатга киритмаслик ҳақидаги қарорини федерал судлар тўхтатиб қўйгани юзасидан арз қилиш ниятида.

Президент Трампнинг 16 мартда кучга кириши лозим бўлган аҳолиси асосан муслмонлардан иборат бўлган 6 давлат ватандошларини мамлакатга киритмаслик тўғрисидаги қарорини 15 март куни Ҳавайи судьяси музлатиб қўйди.

Ҳавайи штати президент Трампнинг мазкур қарори одамларни дини ва миллатига қараб камситилишига сабаб бўлади ҳамда ҳавайаликларнинг Эрон, Сурия, Судан, Сомали, Ливия ҳамда Ямандаги қариндошлари билан дийдорлашувига тўсиқ қўяди, деб ҳисоблайди.

Вашингтон, Миннесота, Орегон, Нью-Йорк ва Массачусетс штатлари ҳам Дональд Трампнинг 6та мусулмон давлатидан келаётган муҳожирларни Қўшма Штатларга киритмаслик қарорини ноқонуний деб топиш илтимоси билан федерал судга мурожаат қилди.

6 март куни имзоланган қарорга биноан 6 давлат- Эрон, Сурия, Судан, Ливан, Сомали ва Яман ватандошларига АҚШ визасини бериш 90 кунга тўхтатиб қўйилади. Янги рўйхатдан Ироқ олиб ташланган.

16 мартдан кучга кирадиган мазкур қарорда АҚШда қочқинларга ёрдам дастурини ҳам 120 кунга тўхтатилишини назарда тутади.

Трампнинг 7 мусулмон давлат ватандошларини АҚШга киритмасликка оид 27 январдаги қарори Америка ва халқаро майдонда жиддий норозиликларга сабаб бўлган ва қарорга қарши кўп минг кишилик намойишлар ўтказилган эди.

Федерал судлар бу қарор ижросини бекор қилгани ортидан 6 март куни Трамп муҳожирлар тўғрисидаги янги қарони имзолаган.

XS
SM
MD
LG