Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:15

Иқлим ўзгариши Хитойда атроф-муҳитнинг ифлосланишини кескинлаштирмоқда


Nature Climate Change журналида душанба куни эълон қилинган мақолада ёзилишича, иқлим ўзгариши шимолий Хитойда киши соғлиғига таҳдид солувчи ифлосланишлар кўламини ошириб, уларни янада хавфли қилмоқда.

Хитойда ҳаводаги заҳарли моддалар туфайли йилига бир миллионга яқин одам ҳаётдан эрта кўз юмади.

Пекин ва Хитой шимолидаги бошқа шаҳарларда смог ўта кўп бўлган кунлар сони аввалги ўттиз йилга солиштирганда 1982-2015 йиллар орасида бештага кўпайиб, 50 тага етган.

Олимларнинг айтишича, глобал исиш давом этар экан, бу муаммо янада кескинлашади.

Мутахассисларга кўра, энг асосий таҳдидни майда заррачалар туғдиради. Бу заррачалар диаметри 2,5 микрометрдан ҳам кичина бўлиб, уларнинг асосий манбаси кўмир, автомобиллар ҳамда чангдир.

Бу заррачалар нафас олиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши ҳамда юрак касалига туртки бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, бундай заррачалар инсонларнинг иммун ҳамда асаб тизимларини ҳам ишдан чиқариши мумкин.

Хитой шомолидаги шаҳарларда кескин туманли кунлар сони 2014 йилда 12 та бўлган бўлса, 2016 йилга келиб улар сони 25 тага етди.

Кескин туманли кун деб бир метр куб ҳавода майда заррачалар сони 150 микрограмдан ошган кунларга айтилади.

Хитойнинг Атроф-муҳитни сақлаш вазирлиги ўтган йилда эълон қилган ҳисоботга кўра, 2015 йил мамлакатдаги 338 йирик шаҳарнинг 265 таси майда заррачалар кўлами бўйича мининум стандартга жавоб бермаслиги аниқланган.

Ифлос ҳаво муаммоси фақат Хитойдагина мавжуд эмас. 2013 йил Ҳиндистонда бир миллионга яқин ўлимга ифлос ҳаво сабабчи бўлгани айтилади.

XS
SM
MD
LG