Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2019, Тошкент вақти: 21:25

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак қамоқда чиқарилди


Ҳусни Муборак Қоҳирадаги ҳарбий госпиталда 6 йил ҳибсда сақланди.

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак олти йиллик ҳибсдан сўнг озодликка чиқарилди.

Муборак адвокатининг айтишича¸ собиқ президент 24 март куни Қоҳира жанубидаги ҳарбий госпиталдан чиқиб¸ пойтахтнинг Ҳелиополис қисмидаги ўз уйига келган.

Муборак¸ жорий ой бошида маҳкама унга қўйилган коррупция ва қотиллик билан боғлиқ қатор оғир айбларнинг сўнггисини олиб ташлаганидан сўнг¸ озодликка чиқарилди.

Мисрни 30 йил давомида қаттиққўллик билан бошқарган Муборак 2011 йилги араб баҳори қўзғолони оқибатида ҳокимиятдан ағдарилган эди.

Ҳокимиятдан кетганидан икки ой ўтиб¸ Муборак қатор оғир жиноятларда айбланган ва ўшандан бери Қоҳирадаги ҳарбий госпиталда ҳибсда сақланаëтган эди.

Муборакнинг ағдарилиши Мисрда демократия тантанаси сифатида талқин этилган¸ аммо ундан сўнг ҳокимиятга исломчиларнинг келиши¸ мамлакатда кенг кўламли норозиликларга сабаб бўлган ва генерал ал-Сисийнинг сайланган президент Муҳаммад Мурсийни ағдариши билан тугаган эди.

XS
SM
MD
LG