Линклар

Ўзбекистонда Шароф Рашидовнинг юз йиллиги нишонланади


Шароф Рашидов.

Ўзбекистонда давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг юз йиллиги нишонланади. Бу борадаги қарорни президент Шавкат Мирзиёев имзолагани тўғрисида 27 март куни хабар қилинди.

Қарорга асосан Жиззах вилоятида Шароф Рашидов мемориал комплекси ташкил этилади ва унинг ҳайкали ўрнатилади.

Ёш авлодни давлат арбобининг ҳаёти билан яқиндан таништириш мақсадида Жиззахда Рашидовнинг уй музейи очилади.

Бундан ташқари Мирзиёев Рашидов ва унинг ижодига бағишланган китобларни чоп этишга ҳам кўрсатма берган. Жумладан, Ўзбекистон ёзувчилар иттифоқи томонидан Шароф Рашидовнинг “Сайланма”си ҳамда Рашидов ҳақидаги хотиралардан иборат “Халқимизнинг буюк фарзанди” тўплами нашр этилади.

Рашидов тўғрисида ҳужжатли фильм олинади ҳамда “Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон тарихидаги роли”, деб номланган илмий анжуман ўтказилади.

2017 йилнинг ноябрида Жиззахда ва Тошкентда Шароф Рашидовнинг юз йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилади.

Аввалроқ Ўзбекистон Сенати Жиззах вилояти Жиззах туманини Шароф Рашидов туманига айлантирилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган эди.

1917 йилда туғилган Шароф Рашидов 1959-1983 йилларда, яъни 24 йил давомида тЎзбекистон коммунистик партияси марказий қўмиатсининг биринчи котиби лавозимида ишлаб, республикани бошқарган эди. У 1983 йилда вафот этган.

XS
SM
MD
LG