Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2019, Тошкент вақти: 00:16

OzodNazar: Мирзиёев Россия билан яқинлашиш сиёсатини юргизади


Иқтисодий таҳлилчи Анвар Ҳусаиновë

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 28 март куни Москвада ўз ҳамкасби Дмитрий Медведев билан учрашди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, иккала ҳукумат раҳбари Россия ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий ҳамкорликка оид масалалар, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилди.

Айниқса, энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳалар ва Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари мақоми каби масалаларнинг асосий муҳокама мавзуси бўлиши кутилмоқда.

2016 йил ноябрида Ўзбекистон ҳукумати Россия нефтини "Омск-Павлодар-Чимкент-Зафаробод" нефть қувури орқали экспорт божхона тўловларисиз етказиб бериш бўйича Россия ҳукуматига мурожаат йўллаган эди.

Бунга жавобан Россия Иқтисодий тараққиёт вазирлиги Ўзбекистонга нефть етказиб бериш бўйича экспорт божларини бекор қила олмаслигини билдирди.

Икки ҳукумат раҳбари президент Шавкат Мирзиëевнинг Москва сафарига ҳозирликни якунлаëтган айни кунларда мазкур газ қувурини ишга тушириш истиқболлари қандай?

Иқтисодий таҳлилчи, "Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбарининг собиқ муовини Анвар Ҳусаиновнинг ишонишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўзаро манфаатли иқтисодий лойиҳалар талайгина ва нефть қувури шулардан биридир.

Анвар Ҳусаинов OzodNazar рукнида ушбу мавзудаги мулоҳазаларини баён этди.

Таҳлилчи Анвар Ҳусаинов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:34 0:00
Бевосита линк

Шарҳларни кўринг (3)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG