Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 11:46

“Қазмунайгаз” Ўзбекистонга нефть етказиб беришни оширади


Ўзбекистоннинг “Ўзбекнефтгаз” ва Қозоғистоннинг “Қазмунайгаз” ширкатлари маркетинг ва нефть маҳсулотлари логистикасини ривожлантириш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолади.

Ҳужжат томонларнинг Ўзбекистонга хом нефть етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорликда ишлашини, шунингдек Қозоғистон бўйлаб унинг транзитини назарда тутади.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” ва Қозоғистон энергетика вазирлиги ўртасидаги нефтегаз саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон ўз нефт заҳираларига эга бўлса-да, мавжуд табиий ресурслари ўз ички эҳтиёжини қондириш даражасида бензин ишлаб чиқаришга имкон бермаслиги айтилади.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг бензинга бўлган эхтиёжини қондириш учун четдан йилига камида 4 миллион тоннадан ортиқ бензин сотиб олишига тўғри келиши мумкин.

XS
SM
MD
LG