Линклар

Ўзбекистонда ипакчилик соҳасини ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда


Атлас тўқувчи.

Ўзбекистонда ипакчилик соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш мақсадида “Ўзбекипаксаноат” ассоциацияси ташкил этилди.

Президент Мирзиёев томонидан 29 март куни имзолаган қарорда айтилишича, мамлакатда пилла хом ашёси етишмовчилиги ортидан ипак ишлаб чиқарувчи корхоналар тўла қувват билан ишлай олмаяпти.

Ҳужжатда 51 минг гектар ерга экилган 80 миллионта тут кўчати 450 минг қути қурт боқилишига етиши ва йилига 26 минг тонна пилла етиштирилаётгани айтилади.

Бу мамлакат ипакчилик саноатининг хом ашёга бўлган эҳтиёжини фақат 50 фоизга қопламоқда. Бунинг оқибатида ҳар йили хориждан 250 минг қутигача ипак қурти сотиб олинмоқда.

“Ўзбекипаксаноат” мана шу муаммоларни ҳал этиши лозим бўлади. 2017 йилдан 2021 йилгача ипакчиликни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш бўйича махсус дастур амалга оширилиши режаланмоқда.

XS
SM
MD
LG