Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:02

Тошкент бозорларида патта ва солиқ 2 баробаргача оширилиши мумкин


Ўзбекистондаги бозорлардан бири.

Тошкент бозорларида савдонинг бир талай турларига патта нархи ва солиқлар 2 бараваргача ошириш режалаштирилмоқда.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокама учун жойлаштирилган янги қарор лойиҳасида маҳсулотни савдо ўринларида сотиш учун 1 ўринга бир кунлик ҳақ, жумладан, ҳўл меваларга 7200 сўм (ҳозир 3400сўм), қуруқ меваларга 14300 сўм (ҳозир 9300) полиз маҳсулотларига 13800 сўм (ҳозир 9300) қилиб белгиланган.

Бошқа маҳсулотларни сотиш учун ҳам бир кунлик ҳақ мидори 0,5 -2 баробарга кўпайтирилган.

Янги қарорда бозор иншоотларидан фойдаланганлик учун ойлик солиқ миқдорини ҳам ўзгартириш таклиф қилинган. Солиқ миқдори ҳар бир бозор учун алоҳида белгиланган.

Масалан, солиқ Авиасозлар деҳқон бозори учун озиқ-овқат маҳсулотлари савдосидан 1 кв/метрга — 36 300 сўм бўлса, Миробод деҳқон бозори учун — 46 200 сўм, Қўйлиқ деҳқон бозори учун — 56 100 сўм қилиб белгиланади.

Олдин ушбу солиқ барча бозорлар учун бир хил бўлиб, 34 600 сўмни ташкил қилар эди.

XS
SM
MD
LG