Линклар

OzodMikrofonга қўнғироқ қилган наманганлик тингловчи ҳарбий хизматдан қайтганларни иш билан таъминлаш ҳақидаги президент фармони бўлса ҳам, маҳаллий ҳокимият бу муаммони ҳал қилмаётгани хусусида гапирган бўлса, бошқа бир тингловчи ўзбек футболининг бугунги муаммолари ҳақида сўз қотди.

"Президент фармонини ҳокимлар бажармаяпти!"

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидан қўнғироқ қилган йигит, ҳарбий хизматни тугатиб келганидан сўнг иш тополмаётганидан OzodMikrofonга шикоят қилди. Исми сир қолишини истаган йигитнинг айтишича, маҳаллий ҳокимиятнинг ҳарбий хизматдан қайтган йигитларни иш билан таъминлашга мажбур эканлиги ҳақида президент фармони чиққан бўлса ҳам, ҳокимлик уларга иш топиб беролмаяпти.

"Футболни қишлоқлардаги энг истеъдодли болаларни танлаб олишдан бошлаш керак"

OzodMikrofonга Самарқанд шаҳридан қўнғироқ қилган футбол мухлиси Назарали ўзбек футболининг бугунги муаммолари ҳақида гапирди. Назаралининг фикрича, Ўзбекистонда футбол соҳаси тубдан ислоҳ қилинмас экан, ҳақиқий селекционерлар қишлоқларда юриб, футболни ўз қисмати деб билган зўр ўйинчи болаларни танлаб олмас экан, ўзбек футболи дунё саҳнига чиқолмай қолаверади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG